Тошкент шаҳар ҳокимига янги ўринбосар тайинланди
Тожиев Санжар Шуҳратович Тошкент шаҳар ҳокимининг туризм, маданият, маданий мерос ва оммавий коммуникациялар масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди.
Санжар Тожиев 1981 йилда Тошкент шаҳрида туғилган.
2003 йилда Тошкент давлат Шарқшунослик институтини бакалавриат, 2006 йилда магистратура йўналишларида тамомлаган.
Меҳнат фаолиятини 2003 йилда бошлаб, қатор масъулиятли лавозимларда, шу жумладан, Тошкент шаҳар Туризм ва маданий мерос бош бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаган.
Шу кунга қадар «The Mob» МЧЖ да бош директор лавозимида ишлаган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter