Тошкент шаҳрига ҳоким тасдиқланди
Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳар ҳокимлигига қайта тасдиқланди. Бугун Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг еттинчи чақириқ биринчи сессияси бўлиб ўтди.
Унда Тошкент шаҳар Ҳудудий сайлов комиссияси раиси Абдулла Магруповнинг жорий йил 27 октябрда бўлиб ўтган сайлов якунлари тўғрисидаги ахбороти тингланди.
Сессияда депутат Калонов Рустам Абдуҳакимович Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши раиси этиб сайланди.
Сессияда халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашига сайланган депутатларнинг партия гуруҳлари рўйхатдан ўтказилиб, Кенгашнинг регламенти ва доимий комиссиялар тўғрисидаги Низом тасдиқланди.
Маслаҳатлашувда Президент томонидан Тошкент шаҳар ҳокими лавозимига Шавкат Умрзоқов номзоди кўрсатилганлиги билдирилди.
Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг қарори билан Шавкат Буранович Умрзоқов Тошкент шаҳар ҳокими лавозимига тасдиқланди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter