Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Метро қурилишидаги талон-торожлар юзасидан жиноий иш очилди

Метро қурилишидаги талон-торожлар юзасидан жиноий иш очилди

Фото:«Xabar.uz»

Транспорт прокурори Маъруфхон Хўжаев Тошкент метрополитенидаги носозлик ва қонунбузарлик ҳолатлари бўйича айрим маълумотларни очиқлади. 

Жумладан, май-июнь ойларида ўтказилган текширув натижаларига кўра, метрода инсон омили билан боғлиқ 650 та қонунбузарлик ҳолатлари аниқланган. 

Шунингдек, шу даврда носозликлар билан боғлиқ ўндан зиёд видеоролик интернет  тармоғида тарқалган. 

Асосий жиҳати, Тошкент ҳалқа йўли ерости метрополитенида олиб борилган қурилиш ишларида 899 миллион сўм талон-торож қилинган ва ушбу ҳолатлар юзасидан жиноий иш қўзғатилган.

 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг