Тошкент метросидаги нохуш ҳолат, мажбурий меҳнат можаролари, Путиннинг ғалабаси, судьяларга бериладиган қурол ва бошқа хабарлар
Бугун, 19 март куни Ўзбекистон ва дунёда рўй берган хабарлар, янгиликлар ҳақида яна бир бор эслаб ўтамиз. Шунингдек, сайтимизда эълон қилинган долзарб мақолалар ва фойдали маълумотларни ҳам тавсия қиламиз.
Сиёсат
Шавкат Мирзиёев Си Цзиньпинга табрик йўллади
Бугунги кунда мамлакатларимиз ўртасидаги дўстона муносабатлар, аввало ХХР Раисининг шахсий эътибори ва қўллаб-қувватлаши туфайли энг юксак — стратегик шериклик даражасига чиққани, амалда ҳар томонлама ўйланган ва ўзаро манфаатли хусусият касб этгани мамнуният билан қайд этилди.
Шавкат Мирзиёев Путинни сайловдаги ғалаба билан табриклади
Ўтган йилнинг апрель ойида Россия Федерациясига амалга оширилган давлат ташрифи, яқин мулоқот, сиёсий ирода ҳамда томонларнинг амалий ҳамкорликни сифат жиҳатидан кенгайтиришга бирдек интилиши Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини салмоқли даражада мустаҳкамлади.
Нурсултон Назарбоев Наврўзни Самарқандда нишонлайди
Хабарда айтилишича, 21 март куни қўшни давлат раҳбари Самарқандга келади ва президентлар Наврўз байрамини қадимий шаҳарда ўтказишади. Айни вақтда шаҳарда ташрифга тайёргарлик ишлари жадал олиб борилмоқда.
Путин Шавкат Мирзиёев таклифини қабул қилди
Суҳбат якунида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Россия Федерацияси Президенти Владимир Путинни давлат ташрифи билан Ўзбекистонга келишни таклиф этди.
28−29 март кунлари Сенатнинг ялпи мажлиси ўтказилади
28−29 март кунлари Тошкентда Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенатининг тўққизинчи ялпи мажлиси бўлиб ўтади. Бу ҳақдаги қарорни Сенат Кенгаши тасдиқлади, деб хабар берди парламент юқори палатаси ахборот хизмати.
Ҳуқуқ
Судьяларга қурол берилиб, оиласига қуролли соқчилар ажратилади
Йўриқномага асосан судлар, суд процесслари ва улар иштирокчилари ҳамда яқин қариндошларининг хавфсизлигини таъминлаш ички ишлар органлари томонидан амалга оширилади.
Жамият
Каттақўрғон фожиаси
Ҳалок бўлган ўқитувчининг оиласига қанча миқдорда товон пули тўланади?
Бир ўқитувчи ҳалок бўлгани шунчаки унут бўлмаслиги керак. Унинг оиласига нафақа ва товон пуллари тўланиши шарт. Айниқса, фарзанд доғи, суюкли ёр ва меҳрибон онасини қўмсаб, юқоридаги ҳақ-ҳуқуқларини унутган ёки билмайдиган фуқаролар учун ёзганларимиз эслатма бўлсин.
Қаттақўрғон — Пастдарғом йўналишида таъмирдан чиққан антиқа йўл (фото)
Самарқанд вилоятининг Каттақўрғон ва Пастдарғом туманини боғлаб турувчи деярли 40 километрлик йўл таъмирталаб аҳволда бўлган. Яқинда қисқа вақт ичида йўлнинг фақат бир қисми текисланиб, янги асфалт ётқизилган.
Депутатлар курашга қўшилди. Мажбурий меҳнат Олий Мажлисда муҳокама қилиниши мумкин
Халқаро ишлар ва парламетлараро алоқалар қўмитаси ва Ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партиясининг фракцияси аъзоси, депутат Қодир Жўраев Каттақўрғонда ҳалок бўлган ўқитувчи воқеасига муносабат билдирди.
Вилоят ҳокими Каттақўрғон фожиаси холис ўрганилишига ишонтирмоқда
Бахтсиз ҳодисанинг Давлатимиз раҳбарининг вилоятимизга ташрифи билан боғлаб оммавий ахборот воситаларида турли хабарлар ва муносабатлар билдирилаётгани нохолис талқин ҳисобланади ва ҳақиқатга мос келмайди.
Иноятовга очиқ хат: «Бегуноҳ инсонларнинг уволига қолманг...»
Самарқанд вилоятининг Каттақўрғон туманида содир бўлган, юқоридаги ҳолатнинг деярли эгизи, аммо «кулминацион нуқта»си фожиа билан якун топган бахтсиз ҳодиса ҳам айнан педагогларнинг ободонлаштириш юмушларига жалб қилиниши оқибатида юзага келгани кўпчиликка аён бўлди. Не ажабки, хулосага оқни қора, қорани оқ дейиш билан нуқта қўйилди.
Каттақўрғон туман ХТБ бошлиғи ишдан олингани тасдиқланмади
Диана Еникееванинг фожеали ўлими билан боғлиқ можародан сўнг, Самарқанд вилояти Каттақўрғон тумани Халқ таълими бўлими бошлиғи Алишер Жуманазаров ишдан олинди, деб хабар берди «Sputnik» нашри.
Диана фожиаси: қирғоқнинг нариги тарафидан икки нигоҳ
«Диана Еникееванинг оммавий ҳашар тадбиридан ўзини олиб қочмагани, бош тортмагани эса унинг виждонли бўлганидан далолат беради. Дианани тозалаш ишларига ҳокимиятнинг буйруғи эмас, виждони олиб чиққан. У ўзининг фуқаролик бурчини адо этишга чиққан».
Мобиль можаро: Суд «UMS»нинг «Beeline»га қарши даъвосини қисман қондирди
Тошкент туманлараро иқтисодий суди «UMS» компанияси даъвосини қисман қондириб, интерконнект ставкасини жорий 42 сўмдан 5 тийингача пасайтириш ҳақида қарор чиқарган.
Тунда судланувчи тергов изоляторида бўлган, у ерда унинг танаси кўздан кечирилган. Гувоҳлаш билан шуғулланган киши, унинг танасидаги калтаклаш изларини кўриб, «Танангиз Эрмитаж бўлиб кетибди, орқангиз галерея-ку. Дубинкага йиқилдингизми? Бошқа йиқилманг» деган. Ўша куни уни суратга олишган.
Ўзбекистон 2015 йилда Глобал инновацион индексда 141 давлатдан 122-ўрин олган ва энг маълумотлар кам бўлган давлатлар рўйхатига кирган экан. Ундан кейин жуда маълумотлар олиш қийин бўлганига 2016 ва 2017 йил рейтингларига қўшилмаган. 2018 йил рейтингига ҳам қўшилмаса керак, сабаби, бундай рейтингларда маълумотлар анча олдиндан йиғиб олинади ва таҳлил қилишга кўп...
Эртадан бошлаб ўзбекистонликлар Тожикистонга визасиз бориб-келиши мумкин
2018 йилнинг 19 март куни Тожикистон парламенти Ўзбекистон билан имзоланган «Икки давлат фуқароларининг бир-бирининг ҳудудида бўлиши тартиби тўғрисида»ги битимни ратификация қилди.
Шаҳар ҳокимияти расмий сайтида Наврўз байрами ўтказиладиган майдонлар ва истироҳат боғлари рўйхати эълон қилинди .
Тошкент шаҳар ИИББ тизимида янги тайинловлар
И.Сайфутдинова 1974 йил Тошкент вилояти Олмалиқ шаҳрида туғилган. Олий маълумотли. 1997 йил Ўзбекистон миллий университетини тамомлаган. Фаолияти давомида Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг «Ватанпарвар» газетасида мухбир, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Бирлашган таҳририятида бўлим мудири лавозимларида меҳнат қилган.
Ҳодиса
Тошкентдаги метрода бир аёл ўзини поезд остига ташлади
19 март куни соат 21:00 атрофида Тошкент шаҳридаги метрополитеннинг «Беруний» бекатида нохуш воқеа кузатилди.
Спорт
Ўзбекистон МТЖнинг Сенегал ва Марокашга қарши таркиби
Шу йилнинг 23 ва 27 март кунлари Ўзбекистон миллий терма жамоаси сафарда ЖЧ-2018 иштирокчилари Сенегал ва Марокаш миллий терма жамоаларига қарши ўртоқлик ўйини ўтказади.
Фарғонада Кенияга қарши ўйнайдиган Ўзбекистон ОТЖ таркибида янги номлар бор
Бўлажак мусобақаларга тайёргарлик кўриш мақсадида Ўзбекистон ОТЖ учун 23 ва 26 март кунлари Кения терма жамоасига қарши юртимизда 2 та ўртоқлик ўйинида майдонга тушади.
Александр Гейнрих қозоқ клубига мураббий бўлади
Гейнрих сўнгги вақтларда «Ордабаси» жамоаси таркибида сўп сураётган эди. Қозоқ нашрларида ёзилишича, у қозоқ футболидан узоқлашмоқчи эмас.
Технология
Ўзбекистон инновацион ривожланиш вазирлиги шаҳарсозлик ва уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш соҳасида инновацион ривожлантириш концепциясини ишлаб чиқишга киришди.
Дунё
Дональд Трамп наркодилерлар учун ўлим жазосини жорий этмоқчи
Дональд Трамп давлат раҳбари бўлгач, наркотраффикка қарши кечкин чоралар қўллаш кераклигини кўп бор таъкидлаган эди.
АҚШ давлат қарзи рекорд даражага етди
Доналд Трампнинг сайловолди ваъдаларидан бири давлат қарзини камайтириш ва бутунлай йўқ қилиш бўлган. Президент ўтказадиган иқтисодий ислоҳотлари қарздорликдан қутулишга замин яратишини эълон қилганди. Аммо Трамп президентлигининг дастлабки йилида давлат қарзи триллион доллардан кўпроқ ортди.
Ҳиндистонлик божхоначилар самолёт ҳожатхонасидан тўртта олтин бўлагини топдилар
Олтиннинг қиймати 700 минг рупий (10,7 минг доллар) дея баҳоланган. Маълумотларга кўра, йўловчи олтинни ноқонуний равишда олиб ўтган.
Тавсия қиламиз
«Болам мактабга металлолом ташимасин!»
Дастлаб Ромитан туманида бўлган сайёр қабулда Қаҳрамон МФЙда яшовчи Байрам Муродаванинг мурожаатига қулоқ тутсак.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter