Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Тошкент метрополитени» узр сўради

«Тошкент метрополитени» узр сўради

Фото: Ижтимоий тармоқлар

Ижтимоий тармоқларда метрополитен кассаси олдида кўплаб одамлар йиғилиб қолгани акс этган расм тарқалмоқда. «Тошкент метрополитени» УК матбуот хизмати ушбу ҳолат жорий йил 12 октябрь куни «Беруний» бекати кассаларида йўловчиларнинг оқими кўпайиб, узун навбат юзага келиши кузатилганини маълум қилди.  

Бунга йўл ҳақининг электрон тизимга ўтказиш ишлари олиб борилаётганлиги ҳамда шу куни Тошкент давлат техника университетида талабаларнинг назорат йиғини ташкил этилганлиги сабаб бўлгани хабар қилинган. 

Ушбу муаммони ҳал қилиш учун дарҳол иккинчи касса очилган. Юзага келган ноқулайликлар учун пойтахт метрополитени маъмурияти йўловчилардан узр сўраган.

Эслатиб ўтамиз, 1 ноябрдан Тошкент метрополитенида жетонлардан фойдаланиш тўхтатилади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг