Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Тошкент бўйича таклифлар тайёрланди» — Шавкат Мирзиёев

«Тошкент бўйича таклифлар тайёрланди» — Шавкат Мирзиёев

Фото: Президент матбуот хизмати

Президентликка номзод Шавкат Мирзиёев бугун Тошкент шаҳрида сайловчилар билан учрашмоқда. Амалдаги давлат раҳбари шаҳар аҳолиси сони ошиши кутилаётганини таъкидлаб ўтди ва шаҳарсозлик масаласида режалаштирилган ишлар ҳақида маълумот берди.

— Таҳлилларга кўра, 2026 йилга бориб, пойтахт аҳолиси 3,2 миллион нафардан ортиши кутилмоқда. Яна ярим миллиондан зиёд одам кунига шаҳарга келиб кетади.

Бу ўз навбатида, шаҳар инфратузилмаси, таълим, тиббиёт, жамоат транспорти, уй-жой коммунал ва бошқа барча соҳаларга юкламани анча ошишига олиб келади.

Шуларни инобатга олиб, келгуси беш йилда Тошкент шаҳрини ривожлантириш бўйича таклифлар тайёрланди, — деди Шавкат Мирзиёев.

Унга кўра келгуси беш йилда қуйидаги лойиҳалар амалга оширилади:

  • Тошкент яшаш учун қулай яшил шаҳар; 
  • Бизнес учун улкан имкониятлар шаҳри;
  • Минтақавий инвестициялар маркази;
  • Рақамли пойтахт;
  • Билим ва инновациялар шаҳри;
  • Пойтахт – маданият ва маърифат булоғи;
  • Соғлом турмуш ва сифатли тиббиёт.
Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг