Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тўққиз ойда 34 та ов қуроли ва аслаҳалар мусодара қилингани айтилди

Тўққиз ойда 34 та ов қуроли ва аслаҳалар мусодара қилингани айтилди

Жорий йилнинг ўтган тўққиз ойида Давлат экология қўмитаси экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги назорат бўйича инспекцияси томонидан 37 543 та қонунбузарлик ҳолатлари аниқланди, дея хабар бермоқда қўмита матбуот хизмати.

Бунинг натижасида табиатга 15  млрд. 133 млн. сўм зарар етказилгани айтилади. Ҳуқуқбузарлар  жами 16 млрд.  800 млн. сўм маъмурий жаримага тортилган. 22 та ҳолат бўйича  етказилган 8 млрд.  810 млн. сўмлик зарар бўйича  айбдорларга нисбатан жиноят ишлари қўзғатилган.

Ўтган вақт  ичида ҳуқуқбузарлардан 337 дона ҳайвон ва парранда, 1380,4 кг балиқ, 49 009 кг доривор ва озиқ-овқатбоп ўсимликлар,  91 та ов қуроллари, 95 та аслаҳалар, 1290 та тўр, 46 та электр қармоқ ва бошқа инвентарлар олиб қўйилган.  Шундан 70 та ов қуроли ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига топширилган бўлса, 34 та ов қуроли ва аслаҳалар, 23 та инвентарлар мусодара қилинган, 17 та ов қуроли қайтариб берилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг