Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тожикистонлик меҳмонлар Ўзбекистон ҳақида нима дейишмоқда?

Тожикистонлик меҳмонлар Ўзбекистон ҳақида нима дейишмоқда?

Самарқандда Осиё нони деб аталувчи нонни албатта татиб кўр. Бундай мазали нон дунёнинг бирор бурчагида учрамайди.

Фото: «visituzbekistan.travel»

Чегаралар очилди, кўп йиллик тарихга эга дўстона алоқалар қайта тикланди. Табиийки, борди-келди авж олди. Ҳозир юртимизга айниқса қўшни Тожикистондан жуда кўп меҳмонлар келмоқда. Шулардан бири Анора Абдухолиқова ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида жуда қизиқарли пост қолдирган.

Ўзбекистонга саёҳатга оид 8 қизиқарли факт

  1. Миллионер бўлишни истасанг Ўзбекистонга бор. 130 долларинг бўлса кифоя, бирпасда миллионерга айланасан.
  2. Энг мазали таомларни татиб кўришни истасанг – Ўзбекистон сени кутмоқда. Жудаям, жудаям тотли шашлик (кабоб) роса арзон нархда тақдим этилади.
  3. Машина миниш учун ҳам қулай давлат. Ёнилғи жуда арзон – ҳар қадамда метан, пропан.
  4. Озгина Самарқанд ҳақида: шаҳар таксиси шу қадар арзонки, пул бераётганингни ҳам билмайсан.
  5. Шаҳардаги автомобил ҳаракати ҳақиқий экстремал саёҳат! Самарқандда машина бошқара олсанг, билгинки, бутун Ўзбекистонда бошқара оласан.
  6. Эҳтиёт бўл! Катта йўлларда радар жуда кўп. Жарима тўлашни истамасанг қоидаларга риоя қил.
  7. Самарқандда Осиё нони деб аталувчи нонни албатта татиб кўр. Бундай мазали нон дунёнинг бирор бурчагида учрамайди.
  8. Энг қизиғи ва муҳими: Ўзбекистонда жуда меҳмондўст ва хушчақчақ одамлар яшайди. Улар ҳар бир меҳмонни хурсанд қила олишади!
Муаллиф саҳифасидан скриншот.
Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг