Тоғ ва тоғ олди ҳудудларида сел келиши хавфи бор. Ўзингизни ва фарзандларингизни эҳтиёт қилинг

Ўзбекистоннинг тоғ ва тоғ олди ҳудудларида 7-10 май саналарида сел келиши хавфи бор. Бу ҳақда Ўзгидромет хабар бериб ўтди.
Шу муносабат билан сел хавфи мавжуд ҳудудларда истиқомат қиладиган юртдошларимиздан жуда эҳтиёт бўлишлари сўралади. Эслатиб ўтамиз, 1 май санасида Жиззах вилояти, Зомин туманида 14 ёшли ва 9 ёшли опа-ука селда оқиб кетиб, вафот этгани хабар қилинганди. 5 май куни эса Жиззах вилояти, Ғаллаорол туманида 10 ёшли қизчани сел олиб кетганди.
Xabar.uz таҳририяти яна бир бор азият чеккан оилаларга ҳамдардлик билдиради.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter