Тергов-тезкор гуруҳи воқеа жойига отланмоқда, инспектор аёл йўлни очиб бермоқда — ички ишлар архивидан фоторепортаж
«Хабар» нашри Тошкент шаҳар ИИББ архивидан олинган, турли йилларда ходимларнинг иш фаолияти акс этган суратлар асосида репортаж тайёрлади.
Капитан Баҳром Сайидалиев (чапда) ва лейтенант Ҳасан Алиёров ДАН инспекторларига навбатчилик олдидан йўриқнома ўтказмоқда. 1986 йил.
Туман Ички ишлар бўлими бошлиғининг сиёсий ва тарбиявий ишлар бўйича ўринбосари А.Худайберганов паспорт топширмоқда. 1960-йиллар.
Тошкент шаҳар ИИБ паспорт бўлими бошлиғи подполковник К.Юлдашев (чапдан биринчи), Тошкент метрополитенини қўриқлаш бўлими бошлиғи полковник Н.Воҳидов ҳамкасблари билан, 1982 йил.
Йўл-патруль хизмати инспектори, кичик сержант Ф.Низомитдинова хизмат пайтида. 1982 йил.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter