Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тергов департаментида янги тайинловлар амалга оширилди

Тергов департаментида янги тайинловлар амалга оширилди

Фото: Тергов департаменти

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг буйруғи билан Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти, таҳлилий бошқарма ахборот-таҳлил бўлими бошлиғи Авилов Улуғбек Сайдуллаевич эгаллаб турган лавозимидан озод этилиб, Тергов департаменти Тергов ва суриштирув ишни мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғи ўринбосари - тергов фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш бўлими бошлиғи лавозимига тайинланди.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Жамоат хавфсизлиги масалалари илмий-амалий тадқиқотлар маркази, долзарб муаммоларни аниқлаш, моделлаштириш ва тадқиқотларни ташкиллаштириш сектори бош илмий ходими Орипов Собирзода Собир ўғли эгаллаб турган лавозимидан озод этилиб, Тергов департаменти, таҳлилий бошқарма халқаро ва алоқалар бўлими бошлиғи лавозимига тайинландилар.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг