Президентнинг навбатдаги ташрифи, Самарқанддаги мунгли мотам, миқдори камайган олтин-валюта захирамиз, бир кишига 200 кг. «металлолом» ва бошқа хабарлар
![Президентнинг навбатдаги ташрифи, Самарқанддаги мунгли мотам, миқдори камайган олтин-валюта захирамиз, бир кишига 200 кг. «металлолом» ва бошқа хабарлар](https://static.xabaruz.com/crop/2/8/720_460_95_2840402609.jpg)
Бугун, 17 март куни Ўзбекистон ва дунёда рўй берган хабарлар, янгиликлар ҳақида яна бир бор эслаб ўтамиз. Шунингдек, сайтимизда эълон қилинган долзарб мақолалар ва фойдали маълумотларни ҳам тавсия қиламиз.
Сиёсат
Самарқандга ташриф
Шавкат Мирзиёев Самарқанд вилоятига йўл олди
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев жойларда амалга оширилаётган бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишлари, ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг бориши билан яқиндан танишиш, халқ билан мулоқот қилиш мақсадида бугун, 17 март куни Самарқанд вилоятига жўнаб кетди.
Ташрифнинг биринчи кунида вилоят фаоллари билан йиғилиш ўтказилади
Давлат раҳбари 2017 йил апрель ва ноябрда ҳам бу ерга келиб, вилоятни ҳар томонлама ривожлантириш, ижтимоий объектлар қуриш бўйича кўплаб вазифалар қўйган эди. Ташриф доирасида ана шу вазифалар ижроси таҳлил қилинади, янгилари белгилаб берилади.
Шавкат Мирзиёев Имом Бухорий мақбарасини зиёрат қилди (фото)
Президент Шавкат Мирзиёев ҳар бир ҳудудга ташрифи чоғида аввало ўша жойдаги муқаддас қадамжоларни зиёрат қилади. Самарқандга ҳар сафар келганида Имом Бухорий мажмуасига боради.
Шавкат Мирзиёев: «Оқдарё туманини пахтадан озод қилдик»
Шавкат Мирзиёев Оқдарё туманига ташриф буюриб, «Даромад бахт омад» масъулияти чекланган жамияти томонидан ташкил этилган иссиқхона билан танишди.
Самарқандда Соя етиштирувчилар ассоциацияси тузилади
Самарқанд вилоятида паррандачилик, чорвачилик, балиқчилик, асаларичилик ва бошқа тармоқларни ривожлантириш, мева-сабзавот етиштириш ва экспорт қилишни кўпайтириш лойиҳалари тақдимоти ўтказилди.
Шавкат Мирзиёев тикувчилик фабрикасида бўлди
Энг муҳими, корхона маҳсулотларининг бозори аниқ. Россиянинг «OODJI» компанияси билан шартнома имзоланган. Экспорт географиясини кенгайтириш режалаштирилган.
Шавкат Мирзиёев: «Хитойда 8 сотих ери бор одам бадавлат ҳисобланади»
Етмиш ёшдан ошган Тошқувват отанинг томорқасини кўрган одамнинг ҳаваси келади. Ҳамма жой саранжом-саришта. Мевали дарахтлар, мева-сабзавотлар экилган. Мўъжазгина иссиқхона ташкил этилган.
Шавкат Мирзиёев мутасадди раҳбарлар иштирокида йиғилиш ўтказмоқда
Бугун Самарқандда қарийб 107 минг одам ишсиз экани, бу масалани ҳал этиш учун мавжуд резервлар ва имкониятларни тўлиқ ишга солиш ҳисобига 120 мингдан зиёд иш ўрни яратиш вазифаси қўйилгани таъкидланди.
Комилов ва Лавров Афғонистон ва «Толибон» масаласини муҳокама қилдилар
Вазирлар томонидан Тошкент форумига тайёргарлик жараёни, мазмуний қисми, унинг якуний ҳужжати лойиҳаси ва Афғонистон муаммосини сиёсий ҳал қилиш чораларини топиш масаласи бўйича қўшма саъй-ҳаракатларни мувофиқлаштириш юзасидан фикр алмашилди.
Иқтисодиёт
Нақд хорижий валютани қабул қилиш ҳақидаги низомга ўзгартишлар киритилди
Бундан ташқари, эндиликда товар (иш, хизмат)лар учун тўловларни АҚШ доллари, инглиз фунт стерлинги, евро, швейцария франки, япон иенасидан ташқари тижорат банклари ўз ихтиёрига кўра бошқа валюталарни ҳам қабул қилишлари мумкин.
Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари бир ой ичида 438 млн. долларга камайди
Олтин-валюта захираларининг таркиби хорижий валюта активлари ва қуйма шаклидаги монетар олтиндан иборат. Олтин-валюта захираларини самарали бошқариш мақсадида Марказий банк томонидан захираларнинг ялпи ва соф қийматлари ҳисоби юритилади.
Жамият
«Xabar.uz» суриштируви: 23 ёшли ўқитувчининг ўлимида ким айбдор?
Фақат кўча тозалатишса, супуртиришса, тўсиқларни оқлатишса ҳам майли эди, энди ҳокимлар ўзини кўрсатишнинг янги-янги усулларини ўйлаб топишаяпти: президент ўтадиган йўллар ёқасида сохта иссиқхоналар ва ток ишкомларини ҳам қилишаяпти. Уларнинг президент ўтиб кетиши билан йиғиштириб олинишини ҳам, бу «иссиқхоналар»да бир дона кўкат кўкармаслигини ҳам ҳамма билади.
Президент матбуот котиби Самарқанддаги фожиа сабаблари ўрганилаётганини маълум қилди
«Xabar.uz»нинг Самарқанддаги махсус мухбири Каримберди Тўрамурод Каттақўрғон туманидаги 42-мактабнинг меҳнат таълими ўқитувчиси, 23 ёшли Диана Енекееванинг ўлимига сабаб бўлган ҳодисани ўрганди ва фожиа Ўзбекистон Президентининг ташрифи муносабати билан ихтиёрий-мажбурий жамоат ишларига жалб қилинганда рўй берганини аниқлади.
Наманганнинг Поп тумани тарихи ҳазрати Боб Фарғонийга бориб тақалади
Ҳазрати Боб Фарғоний умрининг сўнгги йилларини ўзига нисбат берилган Боб мавзесида ўтказган ва шу ерда вафот этган. Ҳозирда бу жой Поп туманининг маркази саналади.
Сенат мажлиси яқин. Унда ДХХ, тўйлар ва 500 сўмлик тангалар масалалари кўриб чиқилади
Ялпи мажлисда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг ваколатига кирадиган бошқа масалалар ҳам кўриб чиқилади.
Ҳар бир килограмм учун минг сўмдан олинар экан. 200 минг сўм дегани бу. Энг бойларимизга ҳам шуниси оғир келаяпти-да. Ўзи маошимизни аранг етказамиз, буниси энди Наврўз байрами арафасида биз учун кутилмаган «совға» бўлди.
Спорт
Ўзбекистон профессионал бокс федерациясига раддия
Таҳририятимизга Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги Андижон вилояти жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси томонидан ушбу ташкилотга раддия келди. Қуйида уни эътиборингизга ҳавола қиламиз.
Ҳамон кучли 75 таликдамиз! ФИФА терма жамоаларнинг янги рейтингини эълон қилди
Кучли учликдан Германия, Бразилия ва Португалия терма жамоалари ўрин олишган.
Дунё
Ҳиллари Клинтон шифохонага тушиб қолди
«Goyal Hospital» хусусий клиникаси ходимининг айтишича, 70 ёшли сиёсатчига Рожастон штатининг Жодхпур шаҳрида тиббий ёрдам кўрсатилган.
Тимошенко Украина президентлигига номзодлар орасида етакчилик қилмоқда
«Бизда Тимошенко сўровда 11,2 фоиз овоз тўплаб етакчилик қилаётгани ҳақида маълумот бор. Порошенко эса 9,4 фоиз овоз билан иккинчи ўринда», — дея маълумот берган Антипович.
Шундан сўнг оила ўз уйини ташлаб қўшни Ливанга кетди. Улар уруш туфайли ўз уйидан айрилган суриялик 5 миллион қочқиндан бирига айланишди.
Си Цзиньпин давлат раҳбари лавозимига қайта сайланди
Си Цзиньпин 2013 йилнинг мартида Халқ вакиллари Умумхитой мажлисининг 12-чақириғи сессиясида ХХР раиси этиб сайланган эди.
Тавсия қиламиз
«Ўсаман десанг, айтганимни қил!»
— Тўхта, сен бунақа мавзуларда ёзма. Энди-и... ижтимоий мавзулар тўлиб ётибди, — деди танишим ва давом этди. — Яхшиси, ўзгаришлар ҳақида ёз. Масалан, фалон заводнинг очилгани ҳақида ёз. — Қишлоғимда ҳеч бир янгилик йўқ-ку, — деди йигитча соддаларча. — Эй бола, қишлоғингнинг бунга алоқаси йўқ. Ўсишни истасанг, яхши нарсаларни ёзгин.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter