Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ташқи ишлар вазирлиги Ҳиндистон ва Бангладешдаги ҳамюртларимизни огоҳлантирди

Ташқи ишлар вазирлиги Ҳиндистон ва Бангладешдаги ҳамюртларимизни огоҳлантирди

Фото: «Google.com»

Ташқи ишлар вазирлиги Ўзбекистон фуқароларига Ҳиндистон ва Бангладешда эхтиёт бўлишни тавсия қилмоқда.

Ўзбекистоннинг Ҳиндистондаги Элчихонаси берган маълумотларга кўра Ҳиндистоннинг Одиша штати ва Бангладешнинг қатор ҳудудларига ёпирилган «Фани» циклони натижасида 2 млн.дан ортиқ киши хавфли зонадан эвакуация қилинди, икки мамлакатда ўнлаб кишилар табиий офат қурбони бўлди, минтақада давлат идоралари, аэропортлар ёпилди, поездлар ва бошқа транспорт воситалари ҳаракати тўхтатилди.

Шу муносабат билан Консуллик-ҳуқуқий департаменти Ҳиндистон ва Бангладешнинг юқорида кўрсатилган минтақаларида бўлиб турган Ўзбекистон фуқароларига «Фани» циклони таъсиридаги ҳудудларга боришни вақтинча тўхтатишларини тавсия қилади ва Нью-Деҳли шаҳридаги мамлакатимиз Элчихонасининг телефон рақамларини эслатади: (9111) 24670774, 24670775, 24105640.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг