«Ташаббусли бюджет-2024»: 2-мавсумга овоз бериш бошланди
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги «Ташаббусли бюджет»нинг 2024 йилги 2-мавсуми доирасида овоз бериш босқичи бошланганини эълон қилди.
Овоз бериш жараёни 31 август соат 23:59 га қадар давом этади.
Фуқаролар ўзларига қулай усуллардан бири, жумладан:
- «Очиқ бюджет» порталининг веб-саҳифаси;
- порталнинг мобил иловаси (Android ва iOS);
- Telegramдаги расмий бот ёрдамида овоз бериши мумкин.
Ушбу мавсум учун туман ва шаҳар бюджетлари ҳисобидан 2 трлн сўмдан ортиқ маблағ йўналтирилади. Лойиҳаларнинг энг юқори қиймати 1 трлн 360 млн сўмни ташкил этади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter