Тадбиркорни ҳақоратлаган Вазирлар Маҳкамаси ходими ишдан олинди
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ижтимоий тармоқларда тарқалган видеолавҳа юзасидан баёнот берди.
«Facebook» ижтимоий тармоғидаги «Халқ билан мулоқот/Диалог с народом» гуруҳида 2019 йил 16 август куни Вазирлар Маҳкамаси ходими ва ўзини тадбиркор, деб атаган фуқаро ўртасида юзага келган тортишув акс этган видео эълон қилинди ва муҳокамаларга сабаб бўлди.
Мазкур масала юзасидан фуқаро билан қўпол муомалада бўлган ходим устидан хизмат текшируви ўтказилди. Вазирлар Маҳкамаси ходими хизмат вазифасига номувофиқ, деб топилди ва эгаллаб турган лавозимидан озод қилинди», – дейилади баёнотда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter