Светлана Ортиқова бир ҳафтадан буён водийда. Хўш?
Яқиндан Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори ўринбосари этиб тайинланган Светлана Ортиқова бир ҳафтадан буён водий вилоятларида юрибди.
У аҳоли билан бевосита ва очиқ мулоқотни таъминлаш, мавжуд муаммоларни аниқлаш ҳамда уларни жойида бартараф этиш юзасидан тезкор чоралар кўриш мақсадида 11-16 ноябрь кунлари Наманган, Андижон ва Фарғона вилоятларида аҳоли билан сайёр қабуллар ўтказди.
Бош прокуратура матбуот хизматининг «Xabar.uz»га маълум қилишича, С. Ортиқова бошчилигидаги тизим ходимлари cайер қабуллар давомида жами 283 нафар фуқароларнинг мурожаатлари қабул қилди. Уларнинг 85 таси суд масалалари, 50 таси прокуратура, 57 таси ички ишлар иш юритувига ҳамда 91 таси бошқа масалаларга оид мурожаатларни ташкил этди.
Ушбу мурожаатларнинг ижроси Бош прокуратура томонидан назоратга олинган.
Бундан ташқари, С.Артикова томонидан ногиронлиги бўлган шахслар ҳолидан хабар олиниб, улар учун зарур бўлган ногиронлар аравачаси топширилди.
Бу борадаги ишлар давом этмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter