Сурхондарёда ноқонуний тадбиркорлик фаолиятини юритиб келаётган 122 фуқаро аниқланди

Сурхондарё вилояти давлат солиқ хизмати органлари томонидан жорий йилнинг январь ойида ўтказилган профилактик тадбирлар давомида 122 нафар жисмоний шахслар давлат рўйхатидан ўтмасдан ноқонуний тарзда тадбиркорлик фаолиятини юритиб келаётганлиги аниқланди. Бу ҳақда Сурхондарё вилояти давлат солиқ бошқармаси, Жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот шўъбаси хабар берди.
Уларга тегишли бўлган жами 76 млн 896 минг сўмлик маҳсулотлар расмийлаштирилиб, вақтинчалик сақловга олинган.
Аниқ мисолларга мурожаат этадиган бўлсак, Шўрчи туманида истиқомат қилувчи фуқаро Ҳ.Ш ҳеч қандай ҳужжатларсиз автомобилларга техник хизмат кўрсатиш фаолияти билан шуғулланаётганлиги, ушбу тумандаги яна бир фуқаро Қ.И. эса ноқонуний тарзда озиқ-овқат маҳсулотлари савдосини амалга ошириб келаётганлиги аниқланган. Ҳар икки ҳолат бўйича баённома расмийлаштирилиб, уларнинг 5 млн. 609 минг сўмлик маҳсулотлари далилий ашё сифатида вақтинчалик сақловга олинган.
Аввалроқ, Солиқ қўмитаси қурилиш моллари юзасидан ҳам маълумот берганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter