Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Сурхондарё вилояти инновацион ривожланиш ҳудудий бошқармасига раҳбар тайинланди

Сурхондарё вилояти инновацион ривожланиш ҳудудий бошқармасига раҳбар тайинланди

Ушбу лавозимда Кичкилов Шерхон Ҳамзаевич иш бошлади.

Ш.Кичкилов 1981 йил Термиз шаҳрида туғилган. 2002 йилда Термиз давлат университетини, 2006 йилда Тошкент давлат юридик институти (сиртқи)ни, 2010 йилда Термиз давлат университети (сиртқи)ни, 2020 йилда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси (магистратура)ни тамомлаган. Маълумоти бўйича мутахассислиги – тарихчи, юриспруденция, иқтисодиёт, давлат бошқаруви.

Меҳнат фаолияти давомида турли йилларда Фуқаролик ишлари бўйича Сурхондарё вилояти суди, Термиз шаҳар ҳамда Термиз тумани суд ижрочилари бўлинмалари, Марказий банк Сурхондарё вилояти Бош бошқармаси, Қонунчиликка риоя этилиши устидан назорат қилиш Бош бошқармаси вилоят ҳудудий бўлими, АТ «Ипотека-банк»нинг Тошкент шаҳар ҳамда Сурхондарё вилояти филиаллари, шунингдек, Сурхондарё вилояти ҳокимлигида масъул лавозимларда ишлаган.

Ш.Кичкилов шу кунга қадар Давлат активларини бошқариш агентлиги Сурхондарё вилояти ҳудудий бошқармаси бошлиғи вазифасида фаолият юритиб келаётган эди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг