Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Сўз эркинлигига масъул агентлик қайта тузилади

Сўз эркинлигига масъул агентлик қайта тузилади

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги (АОКА) фаолияти халқаро ташкилотларнинг сўз ва матбуот эркинлиги соҳасидаги тавсиялари асосида қайта ташкил қилинади.

Бу ҳақда «Янги Ўзбекистоннинг 2022–2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегияси тўғрисида»ги президент фармони лойиҳасида сўз боради.

Лойиҳага фуқароларнинг ахборот коммуникация воситаларидан фойдаланиш маданиятини ошириш, шахсий ва сир сақланиши лозим бўлган маълумотларни Интернет тармоғида ошкор қилиш билан боғлиқ дахлсизлик ҳуқуқи бузилишининг олдини олиш каби масалалар ҳам киритилган.

Сўз эркинлиги бўйича халқаро рейтингларда Ўзбекистон мақтангулик даражада эмас. 2021 йилдаги кўрсаткич олдинги йиллардаги ҳолатларни йўққа чиқариб, анча пастга тушиб кетганди.

Натижада Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди Васийлик кенгаши раиси Комил Алламжонов бунга ўз муносабатини билдириб, сўз эркинлигига масъул ташкилотларга қўштирноқ ичида «раҳмат» айтганди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг