Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Сўнгги туянинг юки оғирроқ» — қозоқ халқ мақолларини ўқиймиз

«Сўнгги туянинг юки оғирроқ» — қозоқ халқ мақолларини ўқиймиз

Фото: Xabar.uz

Расмий номланиши – Қозоғистон Республикаси. Марказий Осиёда жойлашган. Шимолда – Россия, жанубда – Ўзбекистон, Қирғизистон ва Туркманистон, шарқда – Хитой билан чегарадош.

Бу мамлакатнинг ғарбий қисми Каспий денгизи, жанубий қисми Орол денгизи билан туташган.

Пойтахти – Остона. Ҳудуди – 2.724.902 км². Аҳолиси – 19 миллион 644 минг нафардан кўп. Давлат тили – қозоқ. Пул бирлиги – тенге.

* * *

Ватан – халқнинг, халқ – йигитнинг онаси.

Кўп яшагандан эмас, кўп кўргандан сўра.

Қисқа сўзлар яхшидан-яхши.

Ўзинг билмайсан, биладиганни ҳам эшитмайсан.

Синашта масканда инсонни, нотаниш жойларда пўстинни ҳурмат қиладилар.

Отилган ўқ ортига қайтмас.

Яшил ўтлар мўл жойда буқалар; жанжал кўп жойда ҳукмдорлар, мурдалар талай жойда эса муллалар семиздир.

Бўғизланган қўй бўғизланган эчкидан гўшт сўрайди.

Чиройли эмас, севимли аёл чиройли.

Эркаги кўп масканда ўтин, аёллари бисёр жойда сув бўлмас.

Араванинг олдинги ғилдираклари қаерга етакласа, орқа ғилдираклар ҳам ўша томонга кетур.

Қайси бармоғингни тишлама, ҳаммаси оғрийди.

Бири тўқликдан, бошқаси очликдан сакрайди.

Нодоннинг қўлидан обиҳаётни ҳам ичма.

Мингта кучук еганидан кўра, битта бўри егани яхши.

Балиқчи қуш учиб келмаса, баҳор ҳам бўлмайди.

Шошилмайдиган одам аравада бўлса-да қуённи қувиб етур.

Ола молнинг доғи ташида, калтафаҳм одамники эса ичида.

Бир марта оқарган соқол бошқа қораймайди.

Бугунги тухум эртанги товуқдан афзал.

Шам ёғдуси ўзига тушмаганидек, инсон қадр-қиммати яқинларига сезилмайди.

Ёшлар орасида қариянинг зеҳни ўтмаслашади, қариялар орасида ёшнинг ақли киради.

Ўз ватанингда иссиқ, олови ҳам оташин.

Сўнгги туянинг юки оғирроқ.

Ғунча ўзи ўсган жойда гулласа, йигит туғилган масканида кучлидир.

«Дунё халқлари мақоллари»дан

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг