Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Соғлиқни сақлаш вазирига кореялик профессор маслаҳатчи этиб тайинланди

Соғлиқни сақлаш вазирига кореялик профессор маслаҳатчи этиб тайинланди

Фото: Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Корея Республикаси Миллий шифохоналари ассоциацияси раиси, нуфузли Чоннам миллий университети профессори Юн Тэк Рим Ўзбекистон Республикаси Cоғлиқни сақлаш вазирининг маслаҳатчиси этиб тайинланди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ахборот хизматининг хабарига кўра, ушбу лавозимга Жанубий Корея Республикасининг таниқли профессори Юн Тэк Рим номзоди тасдиқланди.

Маълумот ўрнида, Юн Тэк Рим Япониянинг Гуруме ва АҚШнинг Жона Хопкинс тиббиёт мактабларида малака оширган машҳур олим Кореядан ташқари, ўз фаолиятини халқаро миқёсда, хусусан, АҚШдаги ортопед-жарроҳлар академияси, Жаҳон ортопед-жарроҳлари ва травматологлари уюшмаси каби нуфузли ташкилотларда ҳам академик тадқиқотлар олиб боради.

Ўз фаолияти давомида 8 мингдан ортиқ мураккаб амалиётларни муваффақиятли ўтказган Юн Тэк Рим Жанубий Кореяда бир неча маротаба энг яхши жарроҳ сифатида эътироф этилган. Айнан профессор Юн Тэк Римдан таълим олиш, тиббий кўрикдан ўтиш учун дунёнинг деярли барча давлатларидан шифокорлар ва беморлар Жанубий Кореяга тез-тез ташриф буюриб туради.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг