Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Сочини ҳам олиб ташла» — «Малика» бозорида фуқароларнинг соқоли мажбуран олиб ташланди

«Сочини ҳам олиб ташла» — «Малика» бозорида фуқароларнинг соқоли мажбуран олиб ташланди

Фото: Facebook

Ички ишлар органлари ходимлари «Малика» бозорида соқоли бор фуқаро билан «суҳбат» ўтказди ва соқоли мажбуран олиб ташланди. Бу ҳақда Жамолиддин Муҳаммаджон исмли Facebook фойдаланувчиси ижтимоий тармоқдаги саҳифасида маълумот бериб ўтган.

«Бугун «Малика» бозоридан чиқишда формалик ҳодимлар ўзларини таништирмасдан «4-гом» деган ерга олиб боришди. Киришда узун навбат, ҳамма соқолли. Демак, соқол бўйича гаплашамиз, деб ўйладим.

Ичкарида яна навбат. Бу ерда маълумот олиниб, суратга тушириляпти. Мен ҳам тушдим. Кейинги хонада «суҳбат».

У ерда соқолимни ўша ернинг ўзида олдиришга МАЖБУР эканимни айтишди, табиийки бунга кўнмадим. Ўзини таништиришдан бош тортган навбатдаги (бу оддий ҳолатга айланиб бўлди) киши соқолимни олдирмасдан, бу ердан чиқиб кетолмаслигимни айтди.

Қонунларда «соқол ўстириш мумкин эмас», деган ери бўлса кўрсатинг, унга сўзсиз итоат қиламан, дедим. Лекин улар бундай қонун ё ҳужжат кўрсатишмади. Энди ҳам рози бўлмаганим сабабли,«орган ҳодимининг қонуний талабини бажармаслик» дея сўзини давом этаётган киши, «соқолни олдириб, кейин қаёққа хоҳласангиз ўша ёққа шикоят қилишингиз мумкин», деди.

Орада гаплар кўп бўлди, алам қилгани, соқолимни олдириб ҳам, аср намози вақти чиқиб кетаётганини айтсам ҳам, сабабини тушунтирмасдан ушлаб туришди. Соқолимни олаётган сартарош йигитча бунга мажбур бўлганини, ўз хоҳиши билан қилмаётганини айтди. Уни тушундим.

Соқолимни олаётганларида мазаҳ қилиб «сочини ҳам олиб ташла», деди эшик олдида турган бир киши. Орада «эксперт» билан суҳбатлашдик, у киши ҳам аср намозини мен билан масжидда ўқиди. Кун ботиб бўлган эди.

Бўлиб ўтган ишга Ички Ишлар Бош Бошқармаси ойдинлик киритишини талаб қиламан», — дея ёзади фойдаланувчи.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг