Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Сифатсиз иситиш печларини сотаётган тадбиркорлар огоҳлантирилди

Сифатсиз  иситиш печларини сотаётган тадбиркорлар огоҳлантирилди

Иллюстратив сурат

Нишон туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти савдо шохобчаларида сотилаётган қўлбола иситиш печлари, ёндиргичлар ҳамда газ балонларининг мувофиқлик сертификатлари билан сифати тасдиқланган ҳолда сотилаётганини ўрганди. Бу ҳақда жамият матбуот хизмати хабар берди. 

Жумладан, «Ургут Нургаз» МЧЖ томонидан ишлаб чиқарилган Нургаз иситиш мосламаси сертификатсиз сотилаётганлиги кузатилди. Тадбиркор Ҳасанов Алишер сифати кафолатланган товар сотиш тўғрисида тушунтирилди ҳамда огоҳлантирилган.

Шунингдек, «NIKAI» иситиш мосламаси сифат сертификатисиз сотилаётганлиги аниқланган. Шундан сўнг мувофиқлик сертификати бўлмаган ва сифати тасдиқланмаган иситиш мосламалар инсон ҳаётига хавф туғдириши ҳақида тушунтирилган ва ушбу иситиш мосламаларини савдога чиқарилмаслиги ҳақида огоҳлантирилган.

 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг