Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ширин шаҳри ҳокими ва сектор раҳбарлари ишдан олинди

Ширин шаҳри ҳокими ва сектор раҳбарлари ишдан олинди

Фото: «Спутник»

Бугун, 2 октябрь куни Халқ депутатлари Ширин шаҳар кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди. Бу ҳақда «Xabar.uz»га Сирдарё вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.

Сессияда вилоят ҳокими Ғофуржон Мирзаев, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси шўъба мудири Абдулла Турсунов ва бошқалар иштирок этишди.

Вилоят ҳокими Ғофуржон Мирзаев. Фото: «Xabar.uz»

Вилоят ҳокими Ғофуржон Мирзаев сўзга чиқиб, шаҳарда олиб борилаётган ислоҳотлар, ижтимоий-иқтисодий ҳолатга танқидий баҳо берди.

Сессияда ташкилий масала кўрилган. Бунда тўртта сектор раҳбарлари фаолиятига баҳо берилиб, депутатлар орасида муҳокама қилинди.

Шу вақтга қадар Ширин шаҳар ҳокими бўлган Илҳом Бегалиев фаолиятида йўл қўйилган камчиликлари учун эгаллаб турган лавозимидан озод этилди.

Шунингдек, шаҳар секторлари раҳбарлари ҳам ишдан олинган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг