Шифокор саратонга олиб келадиган пишириқлардан огоҳлантирди
Кўп миқдорда ёғ қўшилган пишириқлар саломатлик учун хавфли бўлиб, саратон ривожланишига сабаб бўлиши мумкин.
Бу ҳақда россиялик диетолог Иван Алименко Sputnik радиосига берган интервюсида маълум қилган.
Ҳар қандай пишириқни сотиб олишдан олдин унинг таркибини диққат билан ўрганиш керак, энг хавфсиз маҳсулот ўсимлик ёғлари ва бошқа ёғлар қўшилмасдан ун ва сувдан иборат бўлган маҳсулотдир.
Ҳаддан ташқари ширин бўлган маҳсулотларга муккасидан кетиш ҳам саратон ривожланишига олиб келиши мумкин.
«Ушбу маҳсулотларнинг юқори калорияли таркиби фонида семириб кетиш хавфи. Ортиқча вазн ҳам жуда кўп акс таъсирга эга. Булар қандли диабет, гипертензия, атеросклероз ва шунга ўхшаш касалликлар. Бундан ташқари, холестериннинг кўпайиши, яъни қонда юқори зичликдаги ёғларнинг кўпайиши бўлиши мумкин», - дея огоҳлантирди эксперт.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter