Шифокор нонуштада айрим маҳсулотлардан тийилишга чақирди
Нонуштада қовурилган гўшт, тез тайёр бўладиган бўтқалар, оқ ундан таёрланган нон маҳсулотларини истеъмол қилиш чарчоқни келтириб чиқаради. Бу ҳақда диетолог Aнжелика Дувал маълумот бермоқда.
Мутахассис эрталаб оғир протеинли овқатларни истеъмол қилишни маслаҳат бермайди, чунки улар узоқ вақт ҳазм қилинади ва кўп энергия талаб қилади. Aгар сиз ушбу маҳсулотларни эрталаб истеъмол қилсангиз, у ҳатто ички бузилишларга олиб келиши мумкин.
Қовурилган гўшт эрталабки овқат учун умуман мос келмайди. Тана овқатни интенсив равишда ҳазм қила бошлайди ва одам дарҳол дам олиш учун ётишни истайди.
Оддий углеводлар ҳам сизнинг танангизни чарчоққа олиб келиши мумкин. Бу, айниқса, нон маҳсулотлари ва дон маҳсулотларига тўғри келади. Улар қонда шакарни кўпайтириб, бунда ошқозон ости бези қаттиқ ишлайди ва инсулин ишлаб чиқаради.
Нонушта учун яхшилаб пиширилган донли маҳсулотлар яхшидир. Бу маҳсулот ҳам узоқ вақт ҳазм қилинади, аммо қонда шакарнинг кескин кўтарилишига олиб келмайди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter