Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Шифокор ичакларнинг фаолияти учун фойдали маҳсулотни айтди

Шифокор ичакларнинг фаолияти учун фойдали маҳсулотни айтди

Диетолог, эндокринолог Наталя Лазуренко кефирнинг фойдалари ҳақида маълумот берди. Мутахассиснинг фикрига кўра, ичимлик ичакларнинг ҳолатига фойдали таъсир кўрсатади.

«Кефир фаол ҳаёт учун муҳим макроэлементларни ўз ичига олган ферментланган сут маҳсулоти: оқсиллар, ёғлар ва углеводлар», деб тушунтирди Лазуренко.

У оқсиллар бутун организм учун тикловчи маҳсулот, углеводлар энергия манбаи эканини таъкидлаб ўтган.

Шу билан бирга, кефирда фойдали микроорганизмлар мавжуд бўлиб, улар ҳам ингичка, ҳам йўғон ичакнинг ишига фойдали таъсир кўрсатади, микробиотанинг хилма-хиллиги учун қўшимча шарт-шароит яратади.

Шифокор кефирнинг фойдаси учун 200 миллилитр истеъмол қилиш кифоя эканлигини қўшимча қилди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг