Шифокор буғдой унини камроқ истеъмол қилишга чақирди. Сабаб?
Россиялик эндокринолог ва гастроэнтеролог Диляра Лебедева буғдой уни ва ундан тайёрланган маҳсулотларнинг зарари ҳақида маълумот берди.
Мутахассиснинг фикрича, бу уннинг биологик фойдали қиймати жуда паст. Шу билан бирга, у юқори калория таркибига эга ва таркибида ичакда фойдали моддаларнинг тўлиқ сўрилишига имкон бермайдиган клейковина мавжуд. Шу сабабли буғдой унидан тайёрланган маҳсулотларни камроқ ейиш мақсадга мувофиқ.
Шифокор, иложи бўлса, буғдой унини гуруч, бодом, ёнғоқ ёки гречка билан алмаштиришни маслаҳат беради.
Бу, айниқса, семизликдан азият чекувчилар ва диабетга чалинганлар учун тўғри келади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter