Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномаси жонли эфирда узатилади

Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномаси жонли эфирда узатилади

Фото: Президент матбуот хизмати

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Олий Мажлисга Мурожаатномаси – мамлакатимиз сиёсий ҳаётидаги энг муҳим воқеа. 2017 йилдан буён анъанага айланган бу тадбирда тугаётган йилдаги асосий кўрсаткичлар, янги йилга мўлжалланган мақсад ва вазифалар эълон қилинади. Шу боис халқимиз уни катта қизиқиш билан кутади.  

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг бу галги Мурожаатномаси 29 декабрь куни соат 11:00 да бошланади. Бу ҳақда давлат раҳбарининг матбуот хизмати хабар бермоқда.

Унда жорий йилда эришилган натижалар, “Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили” Давлат дастури доирасида бажарилган ишлар айтиб ўтилади. Келгуси йилга ном берилиб, мамлакатимизни янада ривожлантиришга қаратилган энг муҳим вазифалар, ички ва ташқи сиёсатга доир устувор йўналишлар белгиланади.

Давлатимиз раҳбари бу гал ҳам кўплаб таклифларни билдириши кутилмоқда.

Ушбу нуфузли анжуман похтамиздаги Халқаро конгресс марказида бўлиб ўтади. Унда Олий Мажлис Сенати аъзолари ва Қонунчилик палатаси депутатлари, давлат ташкилотлари раҳбарлари, жамоатчилик вакиллари иштирок этади.

Мурожаатнома 15 та телеканалда жонли эфирда, Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти ва ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифаларида онлайн ёритиб борилади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг