Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Шавкат Мирзиёев Техника университети талабаси лойиҳаси учун 1 млрд сўм ажратиш бўйича кўрсатма берди

Шавкат Мирзиёев Техника университети талабаси лойиҳаси учун 1 млрд сўм ажратиш бўйича кўрсатма берди

Фото: Президент матбуот хизмати

24 май куни Президент Шавкат Мирзиёев ЎзМУда олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасалари раҳбарлари, олимлар, ёш тадқиқотчилар билан учрашиб, илмий-тадқиқот ишларини тижоратлаштириш, кадрлар тайёрлаш ва уларни моддий, ижтимоий қўллаб-қувватлаш масалалари ҳақида суҳбатлашди.

Олий ва ўрта-махсус таълим вазирлиги матбуот хизмати хабарига кўра, учрашувда Тошкент давлат техника университети Механика факультети 1-босқич магистранти Беҳзод Тўхтамуродов ҳам сўзга чиқиб, йиғилганларни ўзи ва уч нафар дўстидан иборат жамоа томонидан олиб борилаётган тадқиқот ишлари, хусусан «UzDelta» 3D принтер яратиш борасидаги лойиҳаси билан таништирди.

Президент талабанинг тақдимоти билан танишгач, «Асака банк» бошқарув раиси Нодирбек Сайдуллаевга талабага ўз лойиҳасини якунига етказиш учун зарур бўлган 1 млрд сўм маблағни ажратиш юзасидан кўрсатма берди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг