Шавкат Мирзиёев Имом Бухорий мақбарасини зиёрат қилди

Президент Шавкат Мирзиёев 15 июнь куни, муборак Қурбон ҳайити арафасида Имом Бухорий мақбарасини зиёрат қилди.
Қуръон тиловат этилиб, дуо ўқилди.
Уламолар билан бўлган суҳбатда илм-маърифат ривожига яратилаётган шароитлар, ёшларни ватанпарварлик ва шукроналик, миллий қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялаш ҳақида сўз юритилди.
Мажмуа ҳозирги кунда янгитдан барпо этилмоқда. Бу ердаги қурилиш-пардозлаш ишлари кўздан кечирилди.
Шу билан Президентнинг Самарқандга ташрифи якунланиб, Тошкентга жўнаб кетди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter