Шавкат Мирзиёев Эрдўғон совға қилган электромобилни ҳайдаб кўрди
Бугун Президент Шавкат Мирзиёевга Туркияда «Togg» бренди остида ишлаб чиқарилган илк миллий электромобил тақдимот қилинди.
Туркия Президенти Режеп Таййип Эрдоған номидан юборилган машина калитини ушбу мамлакат саноат ва технологиялар вазири Мустафо Варанк топширди. Давлатимиз раҳбари электромобиль рулига ўтириб, уни ҳайдаб кўрди.
Эслатиб ўтамиз, 4 апрел куни Туркия раҳбари Ражаб Тойиб Эрдўғон мамлакатда ишлаб чиқарилган «Togg» русумли электромобилнинг Озарбайжон президенти Илҳом Алиев ва Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевга совға қилишини айтган эди.
Шавкат Мирзиёевга автомобил 9 апрель куни жўнатилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter