Шавкат Мирзиёев аҳоли эҳтиёжи учун қанча уй-жой қуриш кераклигини айтди
Президент Шавкат Мирзиёев айни вақтда уй-жой қурилиши ва ипотека бозорини ривожлантириш борасида селектор йиғилиши ўтказмоқда.
Давлат раҳбари бажарилган ишларга тўхталиб ўтаркан, қурилган уй жойлар эҳтиёж учун етарли эмаслигини таъкидлаб ўтди. Бу ҳақда «Xabar.uz» мухбири хабар бермоқда.
«Ўтган 4 йилда давлат дастурлари асосида 140 минг ёки йилига ўртача 35 мингдан уй-жойлар барпо этилган бўлиб, бу олдинлари йилига қурилган ўртача уй-жойдан 4-5 баравар кўп, дегани. Биз авваллари бунча уй қуришни ҳаёлимизга ҳам келтирмас эдик.
Лекин, шу ҳам етарли эмас!
Ҳисоб-китобларга кўра, мамлакатимиз аҳолисининг уй-жойга бўлган эҳтиёжини тўлиқ қондириш учун йилига камида 100-150 мингта уй-жой қуришимиз керак», — деди Президент.
Шу билан бирга Шавкат Мирзиёев лойиҳа ва қурилиш сифатини ошириш, соҳани маблағ билан таъминлаш ҳамда ҳалол-пок ишлатиш ва малакали мутахассислар тайёрлашдаги муаммолар ечимини топиш лозимлигини таъкидлаб ўтди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter