Сентябрь ойи бошида кутилаётган об-ҳаво маълумоти
Республика Гидрометерология маркази кириб келаётган сентябрь ойи бошида кутилаётган об-ҳаво маълумотини эълон қилди.
Умуман олганда бу йилги ёз унчалик иссиқ бўлмади. Ёз ойларидаги ўртача ҳарорат меъёрий қийматларга яқин бўлди.
Фақат баъзи кунлардагина кундузги ҳарорат 37-39 даражагача, мамлакатимиз жануби ва шимолий туманларда айрим жойларда 40-42 даражагага етди.
Июлда иссиқ давр сал узоқ давом этди. Кундузги ҳарорат 37-39 даража чўл зонасида 43 даражагача бўлган об-ҳаво фақат июлнинг ўртасида кузатилди.
26 августда республика бўйича ҳарорат кескин пасайиб, момақалдироқли ёмғирлар ёғиб ўтди. Об-ҳавонинг бундай ўзгариши айниқса Ўзбекистоннинг марказий туманларида авж олди. Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида ёғингарчилик кучли ва давомли бўлди. Тошкентда шу куни 1 мм ойлик нормада ёққан ёғинлар миқдори 17 мм ни ташкил қилди.
Сентябрь-кузнинг биринчи ойи. Ўзбекистонда сентябрда, айниқса унинг биринчи ярмида одатда об-ҳаво иссиқ ва кам булутли бўлади. Қисқа муддатли ёмғирлар фақат айрим кунларда кўпроқ тоғли ва тоғолди ҳудудларда кузатилиши мумкин. Тунги ҳарорат 15-20 даража атрофида бўлади, кундузи 32-37 даражадан 25-30 даража иссиққача ўзгариб туради.
31 августда Волгабўйи ҳудудидан нисбатан нам ва салқин ҳаво оқими кириши натижасида об-ҳаво ўзгаради. Республика бўйича булутлиликнинг ортиши, об-ҳавонинг ёғингарчиликсиз бўлиши кутилмоқда, фақат Тошкент вилоятининг айрим жойларида қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Кундузги ҳарорат 1-2 даражага пасаяди ва 28-33 даража атрофида бўлади, бу меъёрдан сал паст ҳароратдир.
Сентябрнинг илк кунлари об-ҳаво асосан ёғингарчиликсиз бўлади. Ҳарорат кечаси 15-20, кундузи 30-35 даража атрофида бўлади.
Республиканинг тоғли ва тоғолди туманларида 30-31 август ва 1-2 сентябрь кунлари қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter