Саудия Арабистони подшолиги Вақф фондига 20 000 нусхада Қуръони карим ҳадя қилди
Бугун, 6 май куни Саудия Арабистони подшолигининг мамлакатимиздаги элчихонаси вакиллари ҳамда Вақф хайрия жамоат фонди раҳбари Яҳё қори Убайдуллоҳ ўғли ўртасида учрашув бўлиб ўтди.
Учрашув пойтахтимиздаги «Ҳазрати Имом» мажмуасидаги «Мўйи муборак» музейида ташкил этилди. Дастлаб меҳмонлар музейда жойлашган «Ҳазрати Усмон мусҳафи»ни зиёрат қилишди.
Шундан сўнг томонлар ўзаро ҳамкорлик ва бирдамликда қилинаётган хайрия тадбирлари ҳақида сўз юритишди.
Тадбир давомида элчихона вакиллари Саудия Арабистонида чоп этилган Қуръони каримнинг 20 000 нусхасини Вақф хайрия жамоат фондига беғараз тақдим этди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter