Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Беш ой сарсон бўлган шифокорларга авиабилет пуллари қайтарилди

Беш ой сарсон бўлган шифокорларга авиабилет пуллари қайтарилди

Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси Навоий вилоят ҳудудий бирлашмасига Навоий вилоят кўп тармоқли тиббиёт марказининг бир гуруҳ шифокорлари томонидан ёзма мурожаат келиб тушган.

Мурожаатга кўра, Навоий вилоят кўп тармоқли тиббиёт марказининг бир гуруҳ шифокорлари Навоий шаҳридаги «Omad Avia» МЧЖдан малака алмашиш ва ҳамкорлик ўрнатиш мақсадида жорий йилнинг апрел ойида Хиндистон давлатига 1 ҳафталик сафарга бориб келиш учун 33 000 000 сўм эвазига авиа чипта сотиб олган. Бироқ карантин сабабли рейслар бекор қилингач, 2020 йил 1 июлдан депозит ваучерларини расмийлаштириш орқали тўлов қайтарилиши таъкидланган бўлса-да, 5 ойдан буён пулларини ололмай овора-ю сарсон бўлаётганлигидан норозилигини билдирган.

Мазкур мурожаат Навоий шаҳар истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти мутахассилари ўрганилиб, истеъмолчиларга умумий ҳисобда 33 000 000 (ўттиз уч миллион) сўм миқдордаги маблағ эгаларига қайтарилишига эришилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг