Саратоннинг охирги босқичига қарши курашишнинг самарали усули топилди
АҚШда Эмори университети ва Ғарбий захира минтақасининг Кейс университети олимлари саратон ўсмасининг сўнгги босқичларида пайдо бўладиган метастаз саратон ҳужайраларига молекуляр «бомба» етказишнинг янги самарали усулини аниқлашди. Мутахассислар аденовирусларни модернизациялаштириб, иммун тизимига сезилмайдиган қилиб қўйишди. Бу ҳақда «Science Translational Medicine» журналида чоп этилган мақолада маълум қилинган.
Онколитик вируслар саратон ҳужайраларини йўқотишда фойдаланилади ва 2015 йилда FDA меланомага қарши вирусни тасдиқлади. Шу билан бирга, метастаз берувчи саратонда бундай усул иммун тизим қонга юборилган вирусларни тезда ҳалок қилгани боис самара бермаган. Модификация қилинган Ad5-3M аденовируси катта яллиғланувчи реакцияларни чақирмайди, шу боис у метастаз берувчи ҳужайраларни излаб, бутун организмга тарқалиши мумкин.
Вируснинг қондаги муайян омиллар билан ўзаро таъсирини камайтириш учун ўзгаришлар аденовируснинг учта жойига киритилади. Шу тариқа, аденовируснинг М иммуноглобулини билан ўзаро таъсирга киришадиган қисмларида сунъий мутация ҳосил қилинади. Бу вируса реактивацияси ва унинг жигар макрофаглари томонидан тутилишининг олдини олади. Шунингдек, Ad5-3Mни ўсма ҳужайраларига юборадиган кетма-кетлик қўшилади.
Сичқонларга стандарт аденовирус юқори дозаси юборилганда бир неча кунда жигар зарарланиши ва ўлим ҳолати қайд этилган. Модификация қилинган вирус эса хавфсиз бўлиб чиқди. Синовдаги сичқонларнинг 35 фоизида ўсмаларнинг йўқолиши ва умрнинг узайиши кузатилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter