Самарқандда университет филиали мансабдори қўлга олинди
Тошкент кимё халқаро университетининг Самарқанд филиалига ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилган бош муҳандис ушланди.
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Самарқанд шаҳар бўлими, ДХХ ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда Тошкент давлат иқтисодиёт университети Самарқанд филиали бош муҳандиси Ш.Х. фуқаролар Ш.Я. ва Х.К.нинг ишончига кириб, уларни Тошкент кимё халқаро университетининг Самарқанд филиалига ўқишга киритиб қўйиши эвазига фирибгарлик йўли билан 1 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter