Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Самарқандда танишини мих билан ўлдирган йигит воқеа тафсилотларини айтиб берди

Самарқандда танишини мих билан ўлдирган йигит воқеа тафсилотларини айтиб берди

Видеодан кадрлар

Ургут туманида 26 ёшли Сардор Б. таниши 50 ёшли Олим Ў. билан жанжаллашиб қолиб, уни мих билан ўлдириб қўяди. Сардор Б. ҳодиса қандай юз бергани ҳақида «Bu kun» дастурига айтиб берди.

«Овқатланишга ўтирдим. У ҳам ўтирган экан. Чиқиб кетаётгандим, келиб маҳкам ушлаб олди. Илтимос қилиб, ароқ олиб берасан, деди. Яна 100 грамм ароқ олиб бериб, мени тинч қўй, деб чиқиб кетаётганимда орқамдан ушлаб олиб ҳақоратлашни бошлади. Ёшинг катта, жим, мен кетишим керак, уйдагилар кутиб ўтирибди, деб бир неча бор огоҳлантирдим.

Жуда қаттиқ ҳақоратлашни яна бошлади. 10 мартадан зиёд уни огоҳлантирдим, ўзимга жавоб беролмай қоламан, деб Кейин қўлим билан жароҳат етказдим юз қисмига, кейин оёғим билан тепиб ташладим. Шунда ҳам ҳақоратлашдан тўхтамади.

Қўрқитиш учун «хозмаг»ни олдидан мих олдим. Қўлига ураман деган ниятим бор эди, лекин чап кўкраги соҳасига тегиб қолган экан. 4 маротаба мих билан урдим. Шундан кейин тўхтаб, ўзим ҳам қўрқиб қолдим. Ўша вақтда тез ёрдам келди ва шифохонага олиб кетди. Мени ҳеч ким сўрамади. Ўз хоҳишим билан тез ёрдам орқасидан шифохонага бордим.

Бундай бўлишини умуман кутмагандим. Тўрт нафар фарзандим бор. Уларнинг юзига доғ туширишни хоҳламагандим. Тақдир тақозоси билан шундай бўлиб қолди. Лекин мен қочганим йўқ. Aйбимга тўлиқ иқрорман. Синглимни ва онамни ҳақоратлагани жуда оғир ботди. Мен ҳам отам тенги одамни бу даражага етказишни хоҳламагандим», – дейди у. 

Аввалроқ, ушбу қотиллик акс этган видеони интернетда тарқатган шахс 7 суткага қамалгани хабар қилинганди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг