Самарқандда ўтаётган Қуръон мусобақасида Қозоғистон фожиаси қурбонлари ҳақига дуо қилинмоқда
2018 йил 18 январь куни Қозоғистоннинг Оқтўба вилояти Иргиз туманида автобусда ёнғин содир бўлиши оқибатида 52 киши ҳалок бўлган ва 5 киши жабрлангани ҳақида хабар берган эдик.
Ўзбекистон мусулмонлари идорасидан маълум қилишларича, Самарқанд вилоятининг Пастдарғом ва Пайариқ туманларида бўлиб ўтаётган Қуръон мусобақасининг ҳудудий босқичларида Қуръон тиловатлари қилиниб, Қозоғистон фожиасидаги марҳумларнинг ҳақига бағишланди. Бундай савобли ишлар давом эттирилмоқда.
Қозоғистондаги масжидларда бугунги жума намози пайтида қурбонларнинг ҳақига дуо қилинади. Ўзбекистонда ҳам марҳумларнинг оила аъзоларига ҳамдардлик билдирилиб, дуо қилиниши режалаштирилмоқда.
Эслатиб ўтиш керак, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги мазкур фожиада қурбон бўлганларнинг бирламчи рўйхатини эълон қилган эди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter