Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Самарқандда мажбурий меҳнат ортидан бир қатор амалдорлар ишдан олинди

Самарқандда мажбурий меҳнат ортидан бир қатор амалдорлар ишдан олинди

8 июлдан бошлаб Самарқанд шаҳар аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази раҳбари қўл остида ишловчи меҳнат инспекторлари Садриддин Айний кўчасидаги йўл бўйида бетон қуйиш учун мажбурий меҳнатга жалб этилган. Меҳнат инспекторларининг ишини шахсан шаҳар аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази директори назоратга олган. Уларни доимий тарзда ишлашини кузатиб, ходимларга қилиниши лозим бўлган ишларни топшириб турган.

“Daryo.uz” сайтида чоп этилган шу мақола юзасидан Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири ўринбосари раҳбарлигидаги ишчи гуруҳ 18-19 июль кунлари хизмат текшируви ўтказган.

Натижада мақолада келтирилган ҳолатлар қисман ўз тасдиғини топган. Хизмат текшируви натижалари 20 июль куни Самарқанд шаҳар Аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказида муҳокама қилинган.

Йиғилишда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири Шерзод Кудбиев, вазир ўринбосарлари, ишчи гуруҳи аъзолари, Самарқанд вилояти Бандлик бош бошқармаси ходимлари, туман АБКМ директорлари ва Самарқанд шаҳар Аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказининг ходимлари иштирок этган.

Хизмат текшируви натижасига кўра, Самарқанд вилояти Бандлик бош бошқармаси бошлиғига “ҳайфсан” берилган, Самарқанд вилояти Бандлик бош бошқармаси Давлат меҳнат инспекцияси бошлиғи, унинг ўринбосари, Самарқанд шаҳар Аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказининг директори, Давлат меҳнат ҳуқуқ инспектори, ҳақ тўланадиган жамоат ишлари бўйича шўъба бошлиғи ишдан олинган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг