Прокурор ўринбосари ҳоким бўлди

Самарқанд тумани ҳокимлигида ўтказилаётган халқ депутатлари туман Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида ташкилий масала кўрилди.
Сессияда депутатлар томонидан Усманов Сирожиддин Хайрулаевич номзоди Самарқанд тумани ҳокими лавозимига тасдиқланди.
Сирожиддин Хайруллаевич Усманов 1979 йилда Самарқанд шаҳрида туғилган. Мазкур тайинловга қадар Самарқанд вилояти прокурорининг ўринбосари лавозимида фаолият олиб борган.
Аввалроқ Нурабод туманига ҳоким тайинлангани хабар қилинганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter