Рязанда 6 ўзбекистонлик автоҳалокатга учради

Бугун Россиянинг Рязан шаҳридаги фожиали автоҳалокатда 7 киши жабрланди. Шундан 6 нафари Ўзбекистон фуқароси экани айтилмоқда.
Р22 «Каспий» трассасида юз берган йўл-транспорт ҳодисасида жароҳат олганлардан икки нафари Михайлов туман шифохонасига ётқизилган. Россия соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳудудий бўлими томонидан хабар қилинишича, уларнинг ҳолати қониқарли.
Яна икки жабрланувчи айни вақтда шифохонада операция қилинмоқда. 3 киши травматолог шифокорлар назорат қилиб турибди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter