Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Рўза руҳий касалликлардан ҳам ҳимоя қилади

Рўза руҳий касалликлардан ҳам ҳимоя қилади

Тиббий-илмий изланишлар натижасида рўзанинг турли жисмоний ва руҳий касалликлардан ҳимояланишда ва уларнинг олдини олишда фойдаси борлиги собит бўлди. Бу борада Azon.uz баъзи мисолларни келтирди:

1. Рўза инсондаги касалликларга қарши қобилиятни (иммунитетн) кучайтиради, чунки рўза тутган одамда ушбу мақсадга хизмат қилувчи ҳужайралар ўн марта кўпайиши илмий равишда собит бўлган.

2. Рўза тутган одамда семизликка қарши монеълик пайдо пайдо бўлади, чунки одатда семизлик овқат ҳазм қилишдаги нуқсонлар, атроҳ-муҳитдаги нафсоний ва ижтимоий таъсирлар орқали келиб чиқади. Гоҳида руҳий изтироб ҳам овқатни нотўғри таъсир қилишига бориши мумкин. Бундай омиллардан рўза тутиш орқали сақланиш мумкин. Рўза тутган одам руҳий, ақлий барқарорликка эга бўлади, чунки рўзадор одам вақтини иймоний муҳитда, кўп ибодат, зикр, Қуръон тиловати билан ўтказади, аччиқланиш, асабийлашишдан, уруш-жанжаллардан йироқ бўлади.

3. Рўза буйракда тошлар йиғилишидан сақлайди, чунки рўза тутган одамнинг қонида сода кўпайиб, калий тузлари тўпланишини тўхтадади. Шунингдек, рўзадорнинг пешобида пешоб йўлларидаги тузларнинг тўпланиб қолишига йўл қўймайдиган моддалар кўпайиши ҳам илмий равошда исботланган.

4. Рўза инсон жисмини тўқималарда тўпланиб қоладиган турли заҳарли моддалардан тозалашга ёрдам беради. Маълумки, озиқ-овқат, дори-дармон ва ҳаво орқали инсон жисмига кўплаб заҳарли моддалар кириб, тўпланиб қолади. Ана ўша моддалар фақат рўза тутиш орқали чиқиб кетади.

5. Рўза жинсий майлнинг кучини қирқади. Бу эса айниқса ёшлар учун жуда фойдали бўлиб, жисмни турли асабий ва жисмоний изтилоблардан сақлайди. Бу ҳолат ҳам илмий тажрибалар орқали исбот қилинган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг