Россияда самарқандлик қаҳрамон медалга тавсия этилди
Самарқандлик Нуриддин Қирғизов Москва вилоятининг Пушкино тумани Софрино қишлоғи яқинида ёнғин ичида қолган уйни кўриб, уй ичидаги кекса аёлни қутқараман деб, жароҳатланиб, Пушкин шаҳридаги шифохонанинг реанимацион бўлимида сунъий вентиляция (шамоллатиш) ёрдамида даволанаётгани ҳақида хабар берган эдик.
Москва шаҳридаги Ўзбекистон элчихонасининг хабарига кўра, 1976 йил 7 ноябрда Самарқандда туғилган Нуриддин Қирғизов ҳозир шифохонанинг реанимация бўлимидан травматология бўлимига ўтказилган. ТИВ ахборот хизматининг хабарига кўра, элчихона ходими унинг ҳолидан хабар олгани борган.
Пушкино шаҳри маъмуриятининг хабар беришича, Ўзбекистон фуқароси Нуриддин Қирғизов қаҳрамонлик кўрсатиб, Россия фуқаросини ёнғиндан сақлаб қолгани учун медалга тавсия этилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter