Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Расул Кушербаев хавотирли вазиятга тўхталди

Расул Кушербаев хавотирли вазиятга тўхталди

Фото: «Xabar.uz»

Амударё ва Сирдарёдаги сув оқимининг камайиши 2040 йилда Ўзбекистонда сув танқислигини 33 фоизга етказиши мумкин.

Жахон банки прогонозларига кўра, тоза сувнинг етишмовчилиги Марказий Осиёда ялпи ички махсулотни 11 фоизга пасайтиради.

Мутахассислар сувни ишлатиш масаласида Ўзбекистон ва Туркманистонда вазият танг эканлигини билдиришмоқда.

Ушбу икки мамлакат ишлатадиган сув ҳажми 169 фоизга ёки мос равишда сув захираларидаги жами сувнинг 144 фоизига тўғри келмоқда.

Бу ўринда Россия ва Грузия 4 фоиз, Молдова 12 фоиз, Украина 14 фоиз сув захираларни ишлатади.

Сув танқислиги қишлоқ хўжалигига салбий таъсир кўрсатиб, турмуш даражанинг ёмонлашуви, экспорт камайиши ва бандликни таъминлашда жиддий муаммолар келтириб чиқаради.

«Келажакда минтақада асосий муаммо айнан нима сабабли келиб чиқиши мумкинлигини англаш учун катта бош керакмас назаримизда. Шу боис, трансчегаравий сувдан фойдаланиш масаласида барқарор ва томонлар учун тенг манфаатли янги келишувга эришиш, сувдан оқилона фойдаланишда ягона стратегик ёндошувга ўтишни тезроқ ҳал этиш зарурлигини вазиятнинг ўзи тақазо қилмоқда», деб ёзади депутат Расул Кушербаев.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг