«Қўйлиқ»даги кўприкдан ўзини ташламоқчи бўлган аёлни қутқариб қолган аскар ҳафта қаҳрамони бўлди
Хизмат бурчини бажариш вақтида фидойилик кўрсатган, жамоат тартибини сақлаш, фуқаролар хавфсизлигини таъминлашдек масъулиятли вазифаларни виждонан бажарган Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси ҳарбий хизматчиси оддий аскар Адҳам Озодов ҳафта қаҳрамонидир, дейилади Миллий гвардия матбуот хизмати хабарида.
Эслатиб ўтамиз, бир неча кун муқаддам Адҳам Озодов Тошкент шаҳри «Қўйлиқ» деҳқон бозори ёнидаги кўприк устидан ўзини ташлаб жонига қасд қилмоқчи бўлган аёлнинг ҳаётини сақлаб қолганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter