Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Қўйлиқ» бозори қайси ҳудудга кўчирилиши маълум бўлди

«Қўйлиқ» бозори қайси ҳудудга кўчирилиши маълум бўлди

Фото: Xabar.uz

«Қўйлиқ» бозори ҳозирги жойлашган манзилдан тахминан 8 км узоққа кўчирилади. Бу ҳақда Podrobno.uz маълум қилмоқда.

Янги манзил Тошкент вилояти Ўртачирчиқ тумани, Меҳнатобод кўчасида жойлашган. Бу ерда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг улгуржи ва чакана савдо бозорлари учун зарур бўлган барча нарсалар аллақачон қурилган бўлиб, эгалари чакана савдо майдончаларини ижарага беришмоқда.

Foodcity озиқ-овқат тарқатиш марказининг умумий майдони 84 та футбол майдонига тенг, бу ерда 2,5 минг дўкон ва савдо расталари мавжуд. Бу мамлакатдаги энг йирик озиқ-овқат бозори бўлади, дейилади хабарда.

Маълум қилинишича, аҳолига қулайлик яратиш мақсадида яқин атрофда нафақат Тошкентдан, балки мамлакатимизнинг бошқа вилоятларидан ҳам автобуслар қатнови йўлга қўйилган йирик транспорт узеллари барпо этилган. Автотураргоҳ 3 мингта машинага мўлжалланган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг