Қорақалпоғистонлик журналист йигит қаҳрамонларча ҳалок бўлди
Бугун, 8 июль куни Қорақолпоғистон Республикасида нохуш воқеа юз берди. Ёш журналист, блогер, «Kruz.uz» сайти асосчиси Фурқатбек Юсупов бахтсиз ҳодиса қурбони бўлди.
Қорақалпоғистонлик журналистларнинг ижтимоий тармоқларда ёзишича, Ф.Юсупов қаҳрамонлик кўрсатган. Айтишларича, у бир қизни қутқараман деб, сувга тушиб кетган. Орадан вақт ўтиб, унинг жасадини топишган.
«Xabar.uz» ахборот-таҳлилий портали таҳририяти марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлигини изҳор қилади.
Фурқатбек Юсуповнинг жанозаси эртага, 9 июль куни соат 7:00 да ўқилади. Сўнг ўзи туғилган Хоразмга олиб борилиб, дафн этилади.
Маълумот учун, Ф.Юсупов 1992 йил 11 декабрь куни таваллуд топган. Қорақалпоқ давлат университетини битирган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter