Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Алишер Қурбонов: «Қорақалпоғистонда қолишимга Президент берган «Каптива» сабаб эмас»

Алишер Қурбонов: «Қорақалпоғистонда қолишимга Президент берган «Каптива» сабаб эмас»

Фото: «Kruz.uz»

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ўтган йилнинг 15-16 декабрь кунлари Қорақалпоғистон Республикасига ташрифи доирасида Германияда 11 йил давомида ўқиб, ишлаган фан доктори Алишер Қурбоновга «Каптива» автомобилини совға қилган эди.

«Kruz.uz» сайти мухбири Қораўзак туманидаги «Panaev farms» фермасига ташриф буюриб, Алишер Қурбонов билан суҳбатлашди.

— Германияда 11 йил давомида ҳам ўқиб, ҳам ишладим. Диссертациямни немис тилида ёқладим. Ўтган йили уйга дам олишга келганимда, Қутлимурат ака (Панаев) шу ерда қолиб, ишлашимни сўради. Бунинг учун менга барча зарур шароитларни яратиб берди, — дейди фан доктори. — Бироқ мен битта жойда узоқ вақт қолиб кетсам, анча қийналаман. Доимий ҳаракатда бўлишга ўрганган эдим. Шу боис 19 декабрь куни яна Германияга кетишга қарор қилдим ва 6 ой ишлаб, кейин фермага қайтмоқчи эдим. Лекин 15 декабрь куни Президентимиз Шавкат Мирзиёев билан учрашув ҳаётимни бутунлай ўзгартириб юборди. Менга «Каптива» автомобилини совға қилишлари ҳатто тушимга ҳам кирмаганди. Президент билан учрашувдан сўнг мен Қорақалпоғистонда қолишим керак эканини тушундим. Йўқ, бунга автомобиль сабаб эмас. Президент ишонч билдирдими, демак, уни оқлашим керак. Халқимга нафим тегиши лозим. Шундан сўнг ҳар куни камида 2-3 фермер фермамизга ташриф буюриб, иш жараёнларимизни ўрганмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг